08:15, 09 Август 2022 | GMT +5
Елена Рибакина Уимблдондан кейинги илк ғалабасини қўлга киритди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик «Уимблдон-2022» чемпиони Елена Рибакина Торонто (Канада)даги хард турнирда яккалик баҳсларида дебют учрашувини ўтказди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Қозоғистонлик теннисчи биринчи даврада Чехия вакили Мария Боузковага (дунёнинг 47-ракеткаси) қарши кечган баҳсда учта сетда 7:5, 6:7, 6:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашув уч соату уч дақиқа давом этди.
Учрашув давомида Рибакина олтита тўғридан-тўғри узматмани амалга оширди ва иккита қўш хатога йўл қўйди.
Бундан ташқари, Елена кетма-кет етти очко ва тўртта геймда ғалаба қозонди. Айни пайтда қозоғистонлик WТА рейтингида 27-ўринни эгаллаб турибди.
Бу Рибакинанинг Британия очиқ чемпионатидаги ғалабасидан кейинги иккинчи ўйини. Сан-Хосе (АҚШ)даги сўнгги турнирда қозоғистонлик спортчи россиялик биринчи ракетка Дарьа Касаткинага имкониятни бой бериб қўйди.
Фото: Sports.kz.