Елена Рибакина Майами турнирининг чорак финалига чиқди
MIAMI. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 4-ракеткаси Елена Рибакина Майамидаги WТА 1000 турнирининг чорак финалига чиқди.

Тўртинчи босқичда қозоғистонлик теннисчи дунёнинг 18-ракеткаси, 2017 йилги АҚШ чемпионати финалчиси америкалик Мэдисон Киз билан куч синашди.
Айтиш мумкинки, М.Киз Е.Рибакина учун ноқулай рақиб. Бунгача улар уч марта тўқнаш келган бўлса, уларнинг иккитасида америкалик спортчи ғалаба қозонган.
Бу сафар биринчи ўйинда ҳисоб 4:3 бўлганида Рибакина брейк қилишга муваффақ бўлди - 5:3. Кейин тўпни узатганида ҳам ўз имкониятини қўлдан бой бермади - 6:3.
Иккинчи сетда Елена брейк билан олдинга чиқиб олди - 3:1. Бироқ Киз ҳисобни тенглаштирди - 3:3. Ҳисоб 5:5 бўлиб турган бир пайтда қозоғистонлик теннисчи навбатдаги брейкга эришди. Кейин эса учрашувни эйс билан якунлади - 7:5.
Бир соату 23 дақиқа давом этган баҳсда Рибакина 8 та брейк-пойнтдан 3 тасини ҳамда 5 та эйсдан фойдалана олди. Киз 3 та эйс, 1 та брейк (2 та брейк-пойнт) билан ажралиб турди.
Елена Рибакина ярим финалга чиқиш учун дунёнинг 9-ракеткаси грециялик Мария Саккари билан куч синашади.