11:01, 16 Август 2023 | GMT +5
Елена Рибакина ҳал қилувчи баҳсни Цинциннатида ўтказади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи Елена Рибакина (WТА рейтингида 4-ўрин) АҚШнинг Цинциннати шаҳрида бўлиб ўтаётган турнирнинг иккинчи даврасида латвиялик Елена Остапенко (20-ўрин) билан ўйнайди ва бу ўйин уларнинг қарама-қаршилигида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
Рибакина ва Остапенко ўзаро тўрт марта тўқнаш келишган ва ҳозирча ҳисоб тенг – 2:2. Аммо шуни таъкидлаш жоизки, сўнгги икки ўйинда қозоғистонлик теннисчи ғолиб бўлди ва Рибакина иккала ғалабани ҳам бу йил қўлга киритди: аввал Australian Open чемпионатида - 6:2, 6:4, кейин - Римдаги «Мастерс» турнирида - 6:2, 6:4.
Остапенконинг муваффақиятига келсак, у 2019 йили Линцда – 7:5, 6:1 – ва 2021 йилда Истборнда – 6:4, 6:1 ҳисобида зафар қучган. Шундай қилиб, 16 август куни Елена Рибакина ва Елена Остапенко ўртасидаги курашда етакчи пайдо бўлади.