Экомин сув хўжалигида рақамли технологияларни жорий этишни тезлаштириши керак – Бош вазир

ASTANA. Kazinform - Ҳукуматда ҚР Бош вазири Алихан Смаилов раислигида Қозоғистон сув кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kzга таяниб.
None
Фото: primeminister.kz

Йиғилишда сув ресурсларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича ваколатли орган ва ҳавза инспекцияси фаолияти самарадорлигини ошириш, тегишли мутахассисларни тайёрлаш ва умуман сув дипломатиясини кучайтириш масалалари кўриб чиқилди.


Бундан ташқари, сув ресурслари бўйича етакчи илмий ва таълим ташкилотлари консорциумини ташкил этиш режалари кўриб чиқилди.

Хусусан, мазкур илмий марказ фаолияти соҳани ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда барча ихтисослашган институтлар салоҳиятини бирлаштириш имконини бераётгани таъкидланди.

Алихан Смаилов Экология вазирлигига сув ресурсларини бошқариш соҳасида рақамли технологиялар ва рискларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этишни жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади.

Бу мониторинг ва масъул мутахассислар фаолияти самарадорлигини ошириш билан бирга, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш имконини беради.

Кенгаш хулосасига кўра, Бош вазир ваколатли давлат органларига гидрогеологик тадқиқотларни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, ер ости сувлари мониторингини автоматлаштириш ва бошқа геоахборот технологияларини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлашни топширди.


Сўнгги хабарлар