13:48, 13 Октябрь 2023 | GMT +5
Экофаол Грета Тунберг яна жаримага тортилди

Швециянинг Мальмё шаҳри суди машҳур экофаол Грета Тунбергга 5500 швед крони миқдорида жарима солди. Шу тариқа, Тунберг шу йилнинг июль ойида бўлиб ўтган намойишда жамоат тартибини бузгани ва полицияга бўйсунмагани учун жазоланди.
Ўшанда норозилик гуруҳи қазиб олинадиган ёқилғидан фойдаланишга қарши норозилик сифатида Мальмё портига киришни тўсиб қўйган.
Июнь ойида у худди шундай норозилик учун биринчи марта жаримага тортилган эди. Йигирма ёшли фаол ўз айбига иқрор эмас.