Egov.kz порталида тадбиркорлар учун янги хизмат пайдо бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Бизнесдаги устав капитали эгалари egov.kz электрон ҳукумат порталида ўз улушларини ишончли бошқарувга ўтказиш имкониятига эга. Бу ҳақда Kazinform nitec.kzга таяниб хабар беради.

Янги хизматдан онлайн режимда egov.kz порталида Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги, «Миллий ахборот технологиялари» АЖ ва Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ахборот тизимлари интеграцияси орқали фойдаланиш мумкин.

Хизмат юридик ва жисмоний шахсларга тақдим этилади ва бепул тақдим этилади. Эндиликда муассис (жисмоний шахс) устав капиталидаги ўз улушларини ишончли бошқарувга ўтказиш, акцияларни бошқарувга бериш муддатини ўзгартириш ва ишончли бошқарувга ўтказишни қайтариб олиш имкониятига эга.

«Янги хизматнинг қулайлиги шундаки, уйдан чиқмасдан юридик шахс акцияларини онлайн бошқарувга ўтказиши мумкин. Хизматларни олиш вақтини қисқартириш учун давлат органи билан ишлаяпмиз. ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмтк саноат вазирлигининг биргаликдаги иши туфайли рақамли трансформация ҳам фуқаролар, ҳам бизнес учун кўплаб бизнес жараёнларини соддалаштиради ва яхшилайди «, - деди «Миллий ахборот технологиялари« ОАЖ бошқаруви раиси Ростислав Коняшкин.

«Миллий ахборот технологиялари» АЖ Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотларига кўра, ҳозирда давлат хизматлари рўйхатига 700 га яқин хизматлар киритилган. Ўтган йили «Электрон ҳукумат» порталидаги хизматларнинг 92 фоизи автоматлаштирилган. Egov.kz портали орқали фуқароларга 50 миллионга яқин хизматлар кўрсатилди, бу 2020 йилга нисбатан 6 миллионга кўпдир.

Сўнгги хабарлар
telegram