Дзюдо бўйича Қозоғистон терма жамоаси жаҳон Grand Slam мусобақасида иштирок этади
Бу ҳақда Қозоғистон дзюдо федерацияси маълум қилди.
4-5 феврал кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи жаҳон Grand Slam мусобақаси бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада дунёнинг 85 давлатидан 500 нафардан ортиқ полвон куч синашади.
Халқаро мусобақада Қозоғистон номидан 14 вазнда 28 нафар дзюдочи татами гиламчаларида баҳс олиб боради.
Эркаклар:
60 кг: Мағжан Шамшадин, Нурқанат Серикбаев
66 кг: Есет Қуанов, Ғусман Қирғизбаев
73 кг: Жансай Смағулов, Данияр Шамшаев
81 кг: Мадияр Сембаев, Абилайхан Жубаназар
90 кг: Дидар Ҳамза, Айдар Арапов
100 кг гача: Нурлихан Шархан, Бекарис Садуақас
100 кг дан юқори: Жамбил Жоналиев, Адил Оразбаев
Аёллар:
48 кг: Абиба Абужақинова, Ғалия Тинбаева
52 кг: Айгерим Абилқадирова, Толғанай Абеуова
57 кг: Дана Абдирова, Дана Қусақбаева
63 кг: Есмигул Куюлова, Самалай Ерғалиева
70 кг: Анастасия Маякова, Анастасия Морозова
78 кг гача: Аруна Жангелдина, Назерке Тилеуханова
78 кг дан юқори: Камила Берлиқаш, Ақерке Рамазанова.
Фото: fdk.kz
Муаллиф: Адилжан Умбет