Дуров Франция разведка хизмати билан Telegram маълумотларини алмашишни бошлади

ASTANA. Kazinform – Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари билан боғланиб, Telegram фойдаланувчилари ҳақида шахсий маълумотларни тақдим қила бошлади. Бу ҳақда 12 сентябрь куни Франциянинг «Liberation» газетаси хабар берди.

Павел Дуров
Фото: Liberation

Манбага кўра, Дуров яқин вақтгача хавфсизлик кучлари сўровларини эътиборсиз қолдирган, аммо ҳозир Telegram улар билан “мисли кўрилмаган ҳамкорлик”га эга ва сўровларга жавоб бермоқда.

Париж прокуратураси кибержиноятчиликка қарши кураш бўлими бошлиғи Жоан Бру ҳамкорлик бошланганини тасдиқлади.

Liberation газетасининг ёзишича, шу муносабат билан Франциянинг барча хавфсизлик кучларига Telegram орқали маълумот олиш имкони бўлмагани учун тўхтатилган терговларни қайта давом эттириш сўралган.

“Шундай қилиб, мессенжер раҳбарияти Франция Миллий полицияси (Ofmin) ва жандармериянинг Вояга этмаганлар ишлари бўйича бошқармаси сўровларига жавоб бериб, бир қанча жиноий терговларда гумонланувчиларни, жумладан, болаларга қарши жиноятларни аниқлашга ёрдам берган маълумотларни тақдим этди”, — дея таъкидлади Liberation.

39 ёшли Павел Дуров 24 август куни Ле Бурже аэропортида ҳибсга олинган эди. У мессенжердаги ноқонуний контентни қасддан тартибга солмаганликда айбланган.

28 август куни Дуров суд залидан озод этилди. Унга Франциядан чиқиб кетиш тақиқланган ва ҳафтасига икки марта полицияга хабар бериш буюрилган.

Сўнгги хабарлар