Дунёнинг 22 та мамлакати етакчи тиббиёт олимлари Тошкентда йиғилишди

TASHKENT. Kazinform - Тошкентдаги «Hyatt Regency» меҳмонхонасида бошланган Ўзбекистон Шошилинч тиббий ёрдам хизмати шифокорлари ассоциацияси V Съезди ва Евро-Осиё Шошилинч тиббиёт жамиятининг I Koнгрессида соҳада эришилган ютуқлар яна бир бор эътироф этилиб, келажакдаги режалар хусусида ўзаро тажриба ва фикр алмашилмоқда. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон ССВ матбуот хизматига таяниб хабар беради.
None
None

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Ўзбекистон Шошилинч тиббий ёрдам хизмати шифокорлари ассоциацияси 2008 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда мазкур уюшма мамлакат ва хорижда 7000 дан ортиқ мутахассисни ўз атрофига жамлаган.

Эътиборлиси, соҳада тўпланган тажрибани бирлаштириш ва кейинги ривожланиш тенденцияларини аниқлаш мақсадида 2019 йил 5 та давлат (Ўзбекистон, Россия, Туркия, Ҳиндистон ва Қозоғистон) профессионал жамиятлари вакиллари томонидан Евро-Осиё Шошилинч тиббиёт жамияти ташкил этилди. Пандемия сабабли мазкур ҳамжамиятнинг I Конгресси Ассоциация Съезди билан бирга ўтказилмоқда.

Айтиш жоизки, икки кун давом этадиган мазкур тадбир ўзаро тажриба ва фикр алмашиш учун ажойиб платформа бўлиши кутилмоқда. Унда Ўзбекистондан ташқари дунёнинг 22 давлати, жумладан, Россия, АҚШ, Германия, Франция, Италия, Буюк Британия, Австрия, Босния ва Герцеговина, Черногория, Латвия, Молдова, Туркия, Эрон, Хитой, Корея, Ҳиндистон, Япония, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Украина каби қатор мамлакатлардан келган етакчи экспертлар 160 дан ортиқ маърузалари билан иштирок этади.

Сўнгги хабарлар