Дунёдаги геосиёсий вазият Қозоғистонга товар олиб киришга тўсқинлик қиляптими

NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳозирги геосиёсий вазият мамлакат импорти ёки экспортига таъсир қилдими? Бу саволга Қозоғистон индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайирбек Ўскенбаев жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Вазирга «Қўшни давлатлардаги вазият туфайли Қозоғистонга товарларни олиб кириш ёки экспорт қилишда қандайдир қийинчилик ёки тўсиқлар борми?» деган савол билан мурожаат қилинди.

«Мамлакатга товар етказиб бериш ёки жўнатишда ҳеч қандай муаммо йўқ. Россия Федерацияси товарларни ўтказмоқда. Хорижий портлар ҳам Қозоғистон товарларини муаммосиз қабул қилмоқда. Уларнинг асосий талаби шундаки, маҳсулот ва уни етказиб берувчи компания Қозоғистонга тегишли бўлиши керак. Шунингдек, биз Транскаспий халқаро транспорт йўналиши кўламини кенгайтиришни кўриб чиқмоқдамиз. Каспий денгизидаги Ақтау ва Қуриқ портларимиздан 10 миллион долларлик маҳсулот ташилади», — деди Қайирбек Ўскенбаев.

Вазирнинг сўзларига кўра, юкларни ташишда ҳеч қандай чекловлар йўқ.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар