14:39, 03 Июнь 2021 | GMT +5
Дунёда нефт нархи кўтарилмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – 3 июнь, пайшанба куни бўлиб ўтган савдолар давомида жаҳон бозорида нефт нархи кўтарилди, деб хабар беради Kazinform.
WTI нефтнинг июль ойидаги фьючерслари 0,55 фоизга ўсиб, бир баррели учун 69,21 долларни ташкил этди.
Brent маркали нефтининг август ойидаги етказиб берилувчи фьючерслари нархи 0,57 фоизга ўсиб, бир баррелига 71,76 долларни ташкил этди.