Дунёда коронавирус юқтирганлар сони 2,5 миллиондан ошиб кетди
Университетининг расмий веб-сайтига кўра, дунё бўйлаб 177,424 киши COVID-19 вирусидан вафот этди.
681 477 киши даволаниб чиққан. Коронавирус билан боғлиқ вазият, айниқса, АҚШ, Италия, Испания ва бошқа бир қатор Европа мамлакатларида қийинлигича қолмоқда.
АҚШда вирус 824 438 одамда аниқланган ва 75 289 киши даволаниб чиққан. Пандемия бошлангандан бери мамлакатда 45 042 дан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмди, энг кўп ўлим Нью-Йорк шаҳрида кузатилди. КВИни текшириш учун мамлакатда 4 155 178 та тест ўтказилди.
Италия қурбонлар сони бўйича иккинчи ўринда турибди (24 648 киши). Мамлакатда ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 183 957 кишини ташкил қилади.
Испания коронавирус инфекцияси тарқалиши бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди. Мамлакатда 204 178 киши инфекция юқтирган ва шундан 21 282 нафари вафот этган.
Францияда 159 299 киши касалланган, 20 829 киши вафот этган.
Германияда COVID-19 инфекциясининг 148 453 та ҳолати қайд этилган ва 5,086 киши вафот этган.
Британияда пандемия бошлангандан бери 130 175 та юқтириш ҳолати қайд этилган, 17 378 киши вафот этган ва 640 киши тузалиб чиққан.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда 2025 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган.
Ўзбекистонда эса коронавирусга чалинганлар сони 1700га яқинлашди.