Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони икки миллиондан ошди

None
None
VASHINGTON. Kazinform – Дунёда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони икки миллиондан ошди, дея хабар беради Kazinform Джон Хопкинс университетининг расмий сайтига асосланиб.

Университет маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёда 2 063 161 киши коронавирус билан касалланган. Янги вирус дунё бўйлаб 136 938 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Касал тарқалиши бўйича Америка Қўшма Штатлари катта фарқ билан олдинда бормоқда. Мамлакатда ушбу касалликка чалинганлар сони 638 111 кишига етди. Деярли 31000 киши COVID-19дан вафот этган.

Испанияда 180 659 киши касалланган, 18 812 киши вафот этган. Европада коронавирусдан ўлимнинг энг кўп сони Италияда қайд этилган –165 155 одам касалланган, шундан 21 645 нафари қурбон бўлган.

Германия юқтирилганлар сони бўйича Францияни ортда қолдирди - 134 753 юқтириш ҳолати қайд этилган. Францияда эса 134 582 киши касалланган. Буюк Британияда ушбу касалликка чалинганлар сони 99 489ни ташкил қилмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram