08:59, 23 Сентябр 2021 | GMT +6
Дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 230 миллиондан ошди
NUR-SULTAN. Дунё бўйича COVID -19 билан касалланганлар сони 230 миллиондан ошди, деб хабар беради Kazinform.
Жонс Хопкинс университети сайти га кўра, дунё бўйича 230 миллион 019 минг 651 одамда коронавирус аниқланган. Улардан 4 миллион 717 минг 728 нафари вафот этди. Коронавирус инфекцияси энг кўп учрайдиган давлатлар: AҚШ, Ҳиндистон, Буюк Британия, Эрон ва Россия ҳисобланади.