Дунё бўйича коронавирусдан вафот этганлар сони 900 мингдан ошди

NUR-SULTAN. Kazinform – Дунё бўйича коронавирусдан 906 195 киши вафот этди, дея хабар беради Kazinform Джон Хопкинс университетига асосланиб.
None
None

Пандемия бошлангандан бери ушбу вирус билан 28 миллиондан ортиқ одам касалланган. Шундан 18 849 981 киши даволаниб чиққан.

Касаллик юқтирган одамлар сони бўйича Америка Қўшма Штатлари ҳамон етакчи ўринда турибди (6,3 миллион), иккинчи ўринда - Ҳиндистон (4,4 миллион), учинчи ўринда - Бразилия (4,2 миллион), тўртинчи ўринда Россия (1 миллион) турибди.

Энг кўп ўлим сони Америка Қўшма Штатларида (191 минг), Бразилияда (129 минг) ва Ҳиндистонда (75 минг) қайд этилган. Россия эса ушбу рўйхатда 12-ўринда, мамлакатда 18000 дан ортиқ одам COVID-19 туфайли вафот этган.

Олдинроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вирус тарқалиши кўпайганини айтиб, коронавирус пандемияси узоқ вақт давом этишидан огоҳлантирган эди.

Сўнгги хабарлар