Дулат Бекбауов бокс бўйича Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлди

None
ASTANA. Kazinform – Тошкентда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Дулат Бекбауов кумуш медаль соҳиби бўлди, дея хабар беради Kazinform «Спорт Шредингера» Telegram-каналига таяниб.

Қозоғистонлик боксчи Дулат Бекбауов ринг эгаси – ўзбекистонлик Асадхўжа Мўйдинхўжаевга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

28 ёшли Дулат Бекбауов таразлик. Жаҳон чемпионатида у терма жамоанинг тўрт нафар дебютантидан бири бўлган. У ўтган йили ярим финалда Асадхўжа Мўйдинхўжаени нокаутга учратиб, Осиё чемпионати кумуш медали совриндорига айланганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Санжар Ташкенбай ва Дулат Бекбауов «олтин» учун кураш олиб бориши ҳақида ёзган эдик.

Қозоғистонлик Санжар Ташкенбай Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлди.


Сўнгги хабарлар
telegram