Довул туфайли Хьюстонда тўрт киши ҳалок бўлди

Хьюстонда пайшанба куни довуллар ва кучли ёмғирлар шаҳар бўйлаб вайронагарчилик келтириб чиқарганидан сўнг тўрт киши ҳалок бўлди, бу эса ҳаёт учун хавф туғдирадиган сув тошқинлари ва жанубнинг айрим қисмларида электр таъминотидаги узилишларга олиб келадиган ҳалокатли бўрон тизимининг бир қисмидир.
Кучли довуллар пайшанба куни Техаснинг баъзи қисмларидан ўтди ва жума куни эрта тонгда ғарбий Луизианага тарқалди ва Нью-Орлеанда бир кечада сув тошқинлари ҳақида огоҳлантирилди. Жума куни довул йўлидаги бир қанча шаҳарлар ўзларига етказилган зарарни ҳисоблай бошлайди.
CNN телеканали хабарига кўра, Хьюстонда кран кучли шамол туфайли ағдарилиб кетиши оқибатида бир киши, дарахтлар қулаши оқибатида яна икки киши ҳалок бўлган.
Хьюстондаги кучли довул осмонўпар бинонинг деразаларини учириб юборди, тунги клубни қисман вайрон қилди ва шаҳар марказидаги меҳмонхонанинг томига зарар етказдиди, меҳмонхона қабулхонаси ёмғир ва чиқиндиларга тўлди
Шаҳар расмийлари ишчиларга уйда қолишни қатъий тавсия қилди. Жума куни мактаблар ҳам ёпилади. Электр таъминотидаги оммавий узилишлар туфайли шаҳар қоронғулик оғушида қолди, светофорлар ишламаяпти.
Пайшанба куни Техас бўйлаб электр таъминотидаги узилишлар 1 миллионга яқин уй ва корхоналарни электр таъминотисиз қолдирди. Луизиана штатида бўронлар туфайли 100 мингдан ортиқ одам қоронғуликда. Об-ҳавони башорат қилиш марказининг маълумотларига кўра, пайшанба куни Техас ва ғарбий Луизиана штатида ҳаддан ташқари ёғингарчилик хавфи юқори бўлган ҳудудда 600 000 дан ортиқ одам яшайди.
Синоптикларнинг таъкидлашича, бу юқори хавфли офатлар йилига 25 кундан бирида содир бўлади, бироқ улар Қўшма Штатлардаги барча тошқинларнинг 80% дан кўпроғини ва сув тошқинлари қурбонларининг учдан биридан кўпроғини ташкил қилади.