11:07, 10 Март 2023 | GMT +5
Доллар Қозоғистонда 441-447 тенгедан сотилмоқда
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 441-447 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 441 тенге, сотиб олиш нархи эса 445 тенгени ташкил қилмоқда.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиш нархи – 442 тенге, сотиб олиш нархи эса 447 тенге.
9 март куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 2,63 тенгега ошиб, 1 доллар – 441,16 тенгега тенг бўлди.
ҚР Миллий банкнинг 10 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 441,12 тенге. Россия рублининг ўртача курси 5,82 тенгени ташкил қилди.
Алматида Россия рубли 5,7 – 5,95 тенге орасида сотилмоқда. Астанада Россия рубли 5,7-5,77 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова