Доллар, евро ва рублнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 480-484 тенгедан сотилмоқда.

Миллий банкнинг 4 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 482,86 тенге.
Россия рублининг ўртача курси - 5,08 тенге.
Евро – 533,17 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 481,5 тенге, сотиб олиш нархи – 483,3 тенге. Евро 531,5-535,3 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада сотиш курси – 480 тенге, сотиб олиш курси – 484 тенге. Евро 530 тенгедан сотилмоқда, харид нархи эса 536 тенге.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,03-5,17 тенгега сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 3 октябрь кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,47 тенгега пасайиб, 482,74 тенгени ташкил этди.
Муаллиф: Алма Муқанова