16:27, 11 Ноябрь 2022 | GMT +5
Доллар 6 тенгега арзонлашди
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси бироз пасайди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 6,72 тенгега пасайган ва 1 доллар 462,01 тенгега тенг бўлган.
Миллий банкнинг 11 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 469,42 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 464 тенге, сотиб олиш курси эса 469 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш курси - 463,5 тенге, сотиб олиш курси - 466. Россия рубли 7,34 - 7,37 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова