20:10, 20 Январь 2026 | GMT +5
Доҳада ўзбекистонлик мерганлар 3 та медални қўлга киритди
TASHKENT. Kazinform — Қатарнинг Доҳа шаҳрида стенддан ўқ отиш спорт тури бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятга эришди, деб хабар беради UzA.
17 та давлатдан 196 нафар спортчи иштирок этган қитъа чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари 3 та медални қўлга киритди.
Трап йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги яккалик баҳсларда терма жамоа аъзоси Охунжон Абдуқодиров олтин, қизлар ўртасида Ярослава Эштаева кумуш, ёшлар ўртасидаги умумжамоа баҳсларида Охунжон Абдуқодиров, Азамат Қаюмов ва Шоҳрух Садировдан иборат спортчилар 3-ўринга эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Суперлигасининг биринчи мавсумида ўзбек футболчиси энг яхши тўпурар бўлди.