Дмитрий Попко Туркиядаги мусобақанинг чорак финалига чиқди

Дмитрий Попко
Фото: olympic.kz

Қозоғистонлик теннисчи, дунёнинг 458-ракеткаси Дмитрий Попко ITF Анталия (Туркия) мусобақасининг чорак финалига йўл олди, деб хабар беради Kazinform.

Мусобақанинг биринчи ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган қозоғистонлик теннисчи иккинчи даврада жаҳон рейтингида 1523-ўринни эгаллаб турган аргентиналик Эсекиль Монферрерга қарши кортга чиқди.

Д.Попко рақибини 6:3, 6:0 ҳисобида мағлуб этди.

Дмитрий Попко ярим финалга чиқиш учун 670-ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик Сергей Фомин билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик теннисчи Туркиядаги турнирнинг навбатдаги босқичига чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар