Динара Закиева Қозоғистон Республикасида Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил этиб тайинланди

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбарининг фармони билан Динара Болатовна Закиева Қозоғистон Республикасида Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил этиб тайинланди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
None

Динара Закиева 1982 йилда туғилган.

Пекин Тил ва маданият институти (Хитой 2001 й.); Абай номидаги Алмати давлат университетининг «Халқаро ҳуқуқ» ихтисослиги (2002 й.); Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик академияси, «Халқаро ҳуқуқ» мутахассислиги (Москва, 2004 й.); MBA Hult international business school (Дубай 2013 й.) тамомлаган.

Иш фаолияти: «ТопЮрАудит» МЧЖ бош директорининг ўринбосари (2004-2005 й.);

- Тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси, Қозоғистон Республикаси Индустрия ва савдо вазирлиги (феврал – август 2005 й.);

- «Antarex» МЧЖ асосчиси, «Rafe» ресторанлар тармоғи, Астана шаҳри (февраль 2006 й.);

- Қозоғистон Республикаси Президенти Баённомаси эксперти, ҚР Президенти Администрацияси (2007-2013 й.);

- «Қасиетті Жол» хайрия жамоат фонди ҳаммуассиси (2011 й.);

- «Nur Otan» партияси раисининг биринчи ўринбосари котибияти раҳбари ўринбосари – партиянинг Халқаро ҳамкорлик бўлими мудири (2013-2015 й.);

- Астана шаҳар ҳокимлигининг «Болалар уйи» КММ директори (2017-2019 й.);

- «Nur Otan» партияси ҳузуридаги Оила, хотин-қизлар масалалари ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Республика жамоат кенгаши раиси (2019 й.);

- Нурсултан Назарбаев Жамғармаси қошидаги «Қамқорлық қоры» корпоратив жамғармаси раҳбари (2019 й.).

2021 йил 15 январдан Парламент Мажилисининг еттинчи чақириқ депутати бўлган.

«Құрмет» ордени (2019 й.), «АСТАНА 20 йил» юбилей медали (2018 й.) билан тақдирланган.


Сўнгги хабарлар