Дэвис кубоги: Александр Бублик Болгарияга қарши ўйинда ҳисобни 2:0 га етказди

Софияда бўлиб ўтган Дэвис кубогининг плей-офф ўйинида Қозоғистон терма жамоаси етакчиси Александр Бублик ҳисобни 2:0 кўринишига етказди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Иккинчи баҳсда дунёнинг 29-ракеткаси А.Бублик жаҳон рейтингида 569-ўринни эгаллаб турган Янаки Милев билан кортга чиқди.

Қозоғистонлик теннисчи биринчи ўйинни брейк билан якунлади – 6:4.

Иккинчи сетда А.Бублик дарров брейк қилди ва 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Кейин тўпни ўйинга берганида хато қилмади - 6:1.

Бир соатдан ортиқ давом этган баҳсда А.Бублик 4 та эйс амалга оширди ва 6 та брейк-пойтнинг ярмидан фойдаланди.

Шу тариқа, Қозоғистон ва Болгария ўртасидаги ўйинда 2:0 ҳисоби қайд этилди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар