Декабрь ойида Қозоғистонда болаларни қизамиққа қарши қўшимча эмлаш бошланади

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги болаларни қизамиққа қарши қўшимча эмлаш режасини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

қизамиқга қарши қўшимча эмлаш
Фото: Kazinform

– Мамлакатимиз аҳолиси ўртасида қизамиқнинг янада тарқалишининг олдини олиш мақсадида қизамиққа қарши қўшимча оммавий эмлаш ишлари бошланди. Шу билан бирга, 6 ойдан 11 ойгача бўлган ёшдаги болалар биринчи навбатда эмланади. Декабрь ойидан бошлаб 2 ёшдан 4 ёшгача бўлган 11 ой 29 кунлик болаларга, шунингдек, қизамиққа қарши эмланганлик ҳолатидан қатъи назар, қизамиққа қарши профилактик эмлашдан ўтмаган тиббиёт ходимларига қўшимча эмлаш режалаштирилган”, - дейилади хабарда.

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳар ойда болаларни режали эмлаш кўрсаткичлари мониторинг қилинмоқда. Шунингдек, мактабгача таълим муассасаларидаги болаларнинг камида 90 фоизини эмлаш билан қамраб олиш ишлари кучайтирилди.

Сўнгги хабарлар