18:20, 03 Октябрь 2024 | GMT +5
Давлат раҳбари Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеуни қабул қилди
ASTANА. Кazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеуни қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар беради.
Ўз навбатида Мурат Нуртилеу вазирлик фаолияти ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессияси иши, Келажак саммити якунлари ҳақида гапирди.
Ташқи ишлар вазири, шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан музокаралар ўтказганини маълум қилди.
Учрашувда Қозоғистон Президенти иштирокида бўлажак халқаро тадбирлар жадвали муҳокама қилинди.
Давлат раҳбари томонидан Ташқи ишлар вазирлигига идора фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича қатор вазифалар юкланди.