Давлат раҳбари Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президентининг жорий йил май ойида Қозоғистонга амалга оширган давлат ташрифи доирасида эришилган келишувлар икки томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишларига сезиларли туртки берганини таъкидлади.

Токаев и Путин
Фото: Акорда

Ақорда матбуот хизмати маълум қилишича, икки мамлакат ҳукуматлари мазкур келишувларни изчил амалга ошириб келмоқда.

Суҳбат давомида июль ойи охирида Омск шаҳрида бўлиб ўтадиган XXII Қозоғистон — Россия минтақалараро ҳамкорлик форумига тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

“Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди. Президентлар иш жараёнида доимий алоқада бўлиб туришга келишиб олди”, — дейилади хабарда.