Давлат раҳбари мамлакатдаги сув тошқини юзасидан фавқулодда йиғилиш ўтказди

ASTANA. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатнинг қатор ҳудудларида сув тошқинлари оқибатида юзага келган фавқулодда вазият муносабати билан шошилинч йиғилиш ўтказди.

Су тасқыны
Фото: Ақорда

Йиғилишда Бош вазир Олжас Бектенов, Ҳукумат аъзолари, Президент Администрацияси раҳбарияти ва бошқа расмий шахслар иштирок этди.

Давлат раҳбарига ҳудудлардаги бугунги аҳвол, хусусан, одамларни қутқариш, сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берилди.

Президент Ҳукумат ва ҳокимлар ишини ўз касбий бурчларига бепарволик ва номувофиқлик сифатида танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, Ҳукумат ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ўртасида тизимли алоқа йўқ.

Қасим-Жомарт Тоқаев жабрланган ҳудудлар аҳолисига катта миқдорда йўқотишлар кўрганидан афсусда эканини билдирди. Давлат раҳбари юзага келган вазият учун узр сўраб, барча фуқароларга ёрдам берилишини айтди.

 

Сўнгги хабарлар