Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев олимлар билан учрашди
ALMATY. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев олимлар билан учрашди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

“Бугун биз сиз билан Фанлар ўрдасида учрашиб турибмиз. Мен бахтлиман. Ўзингизга яхши маълумки, яқинда бу бино жуда яроқсиз ҳолга келган эди. Шу боис бу ерда икки йил аввал капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича аниқ топшириқ бергандим. Ўшандан бери баъзи ишлар қилинди. Ичи ҳам, ташқариси ҳам замонавийлаштирилган. Асосийси, бинонинг тарихий қиёфаси сақланиб қолган. Йил охирига қадар бу ишлар якунланади, ободонлаштириш ишлари амалга оширилади. Янгиланган Фан маркази бугунги ва келажак олимларга хизмат қилишда давом этади”, – деди Президент.

Давлат раҳбари бу ерда халқимизнинг кўплаб таниқли олимлари фаолият юритганини таъкидлади. Илм-фан марказида номлари юрт тарихига битилган бетакрор шахсларимизнинг излари борлигини айтди.
Академик Қаниш Сатбаев ана шундай миллат фарзандларидан бири. Бу йил олим таваллудининг 125 йиллиги нишонланади. Академик Қаниш Сатбаев мамлакатимиз тараққиётига улкан ҳисса қўшди. Унинг кашфиётларидан халқимиз ҳамон баҳраманд бўлмоқда. Ҳозир илм-фан ва таълим даври. Ватанимизни обод қилмоқчи бўлсак, аввало, шу икки соҳани ривожлантиришимиз керак. Бошқа йўл йўқ”, – деди Давлат раҳбари.