Давлат раҳбари «KamLitKZ» МЧЖ чўян заводига ташриф буюрди

QOSTANAİ. Кazinform — Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Қостанай вилоятига ташрифи «KamLitKZ» масъулияти чекланган жамиятининг чўян қуйиш заводи билан танишишдан бошланди. Мазкур корхона вилоятнинг саноат зонасида жойлашган.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Президент юк автомобиллари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарадиган заводга ташриф буюрди. Жамият бош директори Дмитрий Гуртовойнинг айтишича, завод йилига 45 минг тонна чўян ишлаб чиқаради. Умумий қиймати 78,2 миллиард тенге бўлган лойиҳани амалга ошириш натижасида 500 та иш ўрни яратилди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

 

Давлат раҳбарига мазкур лойиҳада Қозоғистон муҳандис-технологлари иштирок этаётгани маълум қилинди. Бундан ташқари, жаҳон миқёсидаги тажрибали муҳандислик компаниялари ва Европанинг машина ишлаб чиқарувчилари мутахассислари жалб қилинди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга чўян эритиш ва қуйиш, маҳсулотларни қайта ишлаш каби ишларнинг тўлиқ жараёни кўрсатилди.

Давлат раҳбари «KamLitKZ» МЧЖ чўян заводига ташриф буюрди
Фото: Ақорда
Давлат раҳбари «KamLitKZ» МЧЖ чўян заводига ташриф буюрди
Фото: Ақорда

 

Завод барча замонавий талабларга жавоб беради. Юқори даражадаги автоматлаштириш ва энергия самарадорлиги туфайли атроф-муҳитга паст таъсир кўрсатади. Ҳозирда бу ерда 30 та робот бор. Улар янада мураккаб ва оғир технологик операцияларни бажарадилар.

Сўнгги хабарлар