Президент CАТL компаниясининг Қозоғистонда аккумулятор заводини қуриш ташаббусини қўллаб-қувватлади
ASTANА. Кazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Contemporary Amperex Technology Co. Ltd. (CATL) директорлар кенгаши ҳамраиси Пань Цзянь билан юқори технологиялар соҳасида узоқ муддатли ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Давлат раҳбари CATLнинг мамлакатда аккумлятор батареяларини ишлаб чиқариш заводини қуриш ташаббусини олқишлади.
Ушбу корхона Марказий Осиёда ушбу кўламдаги биринчи ишлаб чиқариш объектига айланиши мумкин.
Президент Қозоғистон хомашёни қайта ишлашдан тортиб тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш сиклини шакллантириш учун тўлиқ салоҳиятга эга эканлигини таъкидлади.
Пань Цзяннинг сўзларига кўра, CATL Қозоғистонни компаниянинг асосий фаолият йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун муҳим ва ишончли ҳамкор деб билади.
Шунингдек, у ўз компанияси Қозоғистоннинг 2060 йилга бориб углерод нейтраллигига эришиш стратегик мақсадига ҳисса қўшиши мумкинлигини айтди.
2011 йилда ташкил этилган Contemporary Amperex Technology (CATL) электр транспорт воситалари учун батареялар ишлаб чиқаришда глобал етакчи (бозорнинг 40 фоизи) ва Хитойнинг энг таниқли ва энг йирик компанияларидан бири ҳисобланади. 2025йилга келиб, CATLнинг батарея савдоси 661 ГВт/соатга етади, даромади 62,6 миллиард долларни, шу жумладан соф фойдаси 10,6 миллиард долларни ташкил этади.