Давлат раҳбари бизнес вакиллари билан учрашди
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Учрашувда миллий иқтисодиётни сифатли ва барқарор ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, тадбиркорлар макроиқтисодий сиёсат, жумладан, янги Солиқ кодексини ишлаб чиқиш, иқтисодиётнинг муайян тармоқларига имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Иқтисодиётнинг янги тузилмасини шакллантириш доирасида тизимли рақамлаштириш, транспорт-логистика соҳасини фаол ривожлантириш, агросаноат мажмуи салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш, иқтисодиётни саноатлаштириш, айниқса, маҳаллий автомобиль саноатини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Қасим-Жомарт Тоқаев бугун билдирилган барча таклифлар тўпланиб, аниқ чора-тадбирлар кўрилишини айтди.