Давлат раҳбари юртимиздаги иқтисодий вазият бўйича йиғилиш ўтказди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил 9 март куни Президент Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Ҳукумат раҳбарияти, шунингдек Давлат раҳбарига ҳисобот берадиган органлар иштирокида тезкор йиғилиш бўлиб ўтди. Унда дунёдаги молиявий-иқтисодий вазият ва унинг Қозоғистон иқтисодиётига таъсири масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Президент Ҳукумат, Миллий банк ва бошқа давлат органларига бир қатор аниқ топшириқлар берди. Асосий вазифа халқ олдидаги барча ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажаришдир.

Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига биноан, Бош вазирнинг бевосита раҳбарлиги остида тезкор ҳаракат қилиш штаби ташкил этилди. Инқирозга қарши чора-тадбирлар, бандликни, айниқса йирик корхоналарда қўллаб-қувватлаш бўйича махсус режа ишлаб чиқилади. Президент имкон қадар кўпроқ одамларни иш билан таъминлаш ниҳоятда муҳим деб билади.



Ҳукумат 2020-2022 йилларга мўлжалланган республика бюджетини аниқлаштириш бўйича таклифлар киритади.


Сўнгги хабарлар
telegram