Давлат раҳбари Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фиданни қабул қилди

ASTANА. Каzinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фиданни қабул қилди, дея хабар беради Каzinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
None
Фото: akorda.kz

Давлат раҳбари, аввало, Хоқон Фиданни Туркия Ташқи ишлар вазири лавозимига тайинлангани билан табриклаб, Қозоғистон-Туркия муносабатларини янада ривожлантиришга катта ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

Шу билан бирга, Қасим-Жомарт Тоқаев бу йил Туркия Республикаси ташкил топганига 100 йил тўлаётганини таъкидлаб, бу қардош давлат учун тарихий воқеа эканини қайд этди.

photo

«Бир аср давомида Анадолу сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда улкан муваффақиятларга эришди. Минтақавий ва глобал муаммоларни ҳал этишда фаол ва қатъият билан иштирок этиб, дунёнинг нуфузли давлатига айланди. Мен Туркиянинг юз йиллик байрами муносабати билан Астана кўчаларидан бирига «Анадолу» деб ном берини топширдим», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари Туркия энг муҳим стратегик ҳамкор эканига эътибор қаратди ва икки давлат раҳбарларининг учрашувида кўплаб олий даражадаги келишувларга эришилганини таъкидлади.

«Қардош мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар кенгайтирилган стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Туркия мамлакатимизнинг тўртта асосий савдо ҳамкорларидан бирига айланди. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 54 фоизга ўсиб, 6,3 миллиард долларга етди. Биз яқин орада бу кўрсаткични 10 миллиардга етказишга келишиб олдик. Икки давлат ўртасидаги сармоявий ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Туркия Қозоғистоннинг энг йирик 10 инвесторидан биридир. Айни пайтда умумий қиймати 2,8 миллиард доллардан ортиқ бўлган 36 та лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Шундай экан, икки давлат ҳамкорлигининг келажаги буюк, деб ўйлаймиз», — деди Президент.

photo


photo
Сўнгги хабарлар