Давлат раҳбари республика бюджети лойиҳаси масалаларига бағишланган кенгаш ўтказди

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни прогноз қилиш ва 2024-2026 йилларга мўлжалланган республика бюджети лойиҳаси масалаларига бағишланган кенгаш бўлиб ўтди.
None
Фото: akorda.kz

Кенгаш ишида Бош вазир, молия-иқтисодий блокга масъул давлат органлари, Миллий банк, Олий ҳисоб-китоб палатаси раҳбарлари иштирок этди.

Президентга жаҳон иқтисодиётидаги тенденциялар, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозлари, шунингдек, 2024-2026 йилларга мўлжалланган республика бюджети лойиҳаси параметрлари ҳақида маълумот берилди.

Давлат раҳбари:

мувозанатли макроиқтисодий сиёсат юритиш, давлатнинг ижтимоий соҳадаги барча мажбуриятларини сақлаш муҳимлигига эътибор қаратди;

У режалаштирилган инфратузилма ва ижтимоий лойиҳаларни, иқтисодиётнинг муайян тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришни, давлат харажатларини, жумладан, мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимлари самарадорлигини оширишни тўлиқ молиялаштириш зарурлигини таъкидлади.

Кенгаш хулосасига кўра, Ҳукуматга бюджет жараёни устидан назоратни кучайтириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва давлат органлари томонидан маблағларни сарфлаш тартибини такомиллаштириш вазифаси қўйилди.


Сўнгги хабарлар