12:33, 28 Август 2023 | GMT +6
Давлат раҳбари Олий Ҳисоб палатаси раисини қабул қилди
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Олий Ҳисоб палатаси раиси Наталья Годуновани қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
Президент Олий Ҳисоб палатасининг жорий йил 1-ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тинглади.
Ҳисобот даврида 121 та объектда 9,3 триллион тенгега яқин бюджет маблағларини қамраб олган жами 12 та аудиторлик тадбирлари ўтказилди.
Бундан ташқари, Қасим-Жомарт Тоқаевга Экология ва табиий ресурслар вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирликларига қарашли ташкилотлар, шунингдек, «Қазсушар» РДК ва бошқа муассасаларда ўтказилган алоҳида аудит натижалари тўғрисида маълумот берилди.
Учрашув якунида Президент томонидан бюджет маблағларининг сарфланиши ва давлат дастурлари ижроси самарадорлигини текшириш бўйича бир қатор аниқ топшириқлар берилди.