14:09, 08 Сентябрь 2022 | GMT +5
Давлат раҳбари ҳокимларнинг ёнғинларни бартараф этиш бўйича ҳисоботини тинглади
NUR-SULTAN. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати шаҳри, Шарқий Қозоғистон, Ақмўла ва Қарағанди вилоятлари ҳокимларининг ҳудудлардаги ёнғинларни ўчириш бўйича шошилинч ҳисоботларини тинглади, деб хабар беради Кazinform.
Ҳокимлар ёнғин ҳолатларини бартараф этиш бўйича қизғин ишлар, шунингдек, яқин келажакда табиий офатларга қарши амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режалари ҳақида маълумот берди.
Ушбу тадбирларга Миллий гвардия ва Қуролли Кучлар бўлинмалари сафарбар этилди.
Шу билан бирга, Давлат раҳбарига ёнғин оқибатида етказилган зарарни қоплаш, жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари ҳақида сўзлаб берилди.
Ҳокимлар ўз ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий аҳволи тўғрисида ҳам ҳисобот берди.
Президент Бош вазирга Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармаларини махсус техника ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш бўйича топшириқ берди.