Давлат раҳбари «ЛУКОЙЛ» компанияси президентини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари «ЛУКОЙЛ» нефт компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
None
None

Қасим-Жомарт Тоқаевга нефт компаниясининг Қозоғистондаги фаолияти якунлари ва углеводородлар соҳасида қатор қўшма лойиҳалар бўйича режанинг амалга оширилиши ҳақида маълумот берилди.

Вагит Алекперов Қозоғистон Президентига «ҚазМунайГаз» Миллий компанияси ва «Лукойл» давлат акциядорлик компанияси ўртасида Каспий денгизининг Қозоғистон қисмини ўзлаштириш лойиҳалари бўйича ҳамкорлик жадал ривожланаётганини айтди. «Женис» ва «Ал-Фаробий» лойиҳалари доирасида ер қаъридан фойдаланиш бўйича шартномалар тузилиб, ишлар бошлаб юборилди. Шунингдек, «Лукойл» нефт компанияси - «Қаламқас-Тенгиз» ва «Хазар» денгиз конларини ўзлаштиришда ҳам стратегик ҳамкор ҳисобланади.

Давлат раҳбари субпудрат ишларини амалга оширишда Қозоғистон компаниялари ва маҳаллий меҳнат ресурсларини максимал даражада жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар