19:36, 21 Январь 2023 | GMT +5
Давлат раҳбари Лисаковкадаги дам олиш масканига ташриф буюрди
LISAKOV. Kazinform – Давлат раҳбари Лисаков шаҳридаги болалар учун «Алақай» оилавий дам олиш марказига ташриф буюрди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Марказ директори Любов Захарова Давлат раҳбарига аквапарк, тоққа чиқиш майдони, ёзги оромгоҳ каби лойиҳаларни тақдим этди.
Қасим-Жомарт Тоқаев узоқ йиллик таълим тизимидаги ҳалол меҳнати ва ёш авлод тарбиясига қўшган салмоқли ҳиссаси учун Любов Захаровани Қозоғистон Республикаси Президентининг Ташаккурномаси ва «Алтин барис» кўкрак нишони билан тақдирлади.
Шу билан бирга, Қасим-Жомарт Тоқаев марказда Қостанай вилояти фаол ёшлари билан суҳбатлашди.