Давлат раҳбари ҚР Олий суд раисини қабул қилди
Қасим-Жомарт Тоқаевга суд-ҳуқуқ тизимининг бугунги кундаги ривожланиши ҳақида сўзлаб берилди.
Жақип Асанов Президентга фуқаролик низоларини судга бормасдан ҳал этиш масалалари, Олий суд томонидан сўнгги 3 йилда бу борада амалга оширилган лойиҳалар ҳақида сўзлаб берди.
Унинг сўзларига кўра, авваллари бор-йўғи 2-3 фоиз иш ҳал этилган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 37 фоизга етди.
Олий суд раисининг маълум қилишича, 2018 йилга қадар оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун йилига ўртача 23 нафар шахс, кейинги 4 йилда эса 160 дан ортиқ шахс оқланган. Яъни бу кўрсаткич 7 баробарга ошган.
Президентга давлат бошқаруви тизимидаги маъмурий одил судлов ҳақида сўзлаб берилди.
Жақип Асановнинг сўзларига кўра, ўтган йилнинг 1 июлига қадар давлат идораларида фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан 85 фоиз иш йўқотилган. Айни пайтда ишларнинг 55 фоизи тадбиркорлар ва фуқаролар фойдасига ҳал этилган.
Йиғилишда суд ходимларининг малакасини ошириш, судда фуқаролар ҳимоясини кучайтириш, суд ишларини юритишни оптималлаштириш ва бошқа вазифаларга ҳам тўхталиб ўтилди.