Давлат раҳбари қозоғистонлик фермерларни йиғим-терим якунлари билан табриклади

None
ASTANA. Kazinform – 16 октябрда Қозоғистонда Нон куни нишонланади. Байрам 2019 йилда Ҳукумат қарори билан ташкил этилган, дея хабар беради Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Бу кун нон маҳсулотлари, шунингдек, нон ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган барча мутахассислар: нон ишлаб чиқарувчилар, ун тегирмонлари ва новвойларнинг юқори мақомини мустаҳкамлашга бағишланган.

Бу йил Қозоғистон байрамга юқори кўрсаткичлар билан кириб келмоқда.

Жорий йилда нон ишлаб чиқариш аввал белгиланган прогноз кўрсаткичидан ошиб кетди. Масалан, бункерларда белгиланган 19,5 миллион тонна ғалла ўрнига бугун 21,7 миллион тоннадан ортиқ дон урилиб олинди. Бундан ташқари, 16,3 миллион тоннадан ортиқ буғдой йиғилган бўлса, бункер оғирлигида 14,1 миллион тонна йиғиб олиниши башорат қилинган эди. Буларнинг барчаси нон етиштирувчиларнинг тинимсиз меҳнати туфайли амалга ошди. Бугун қозоғистонлик фермерлар ғаллани нафақат ички бозорга, балки маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари юқори баҳоланган хорижий давлатларга ҳам сотиш имкониятига эга.

Оммавий йиғим-теримдан сўнг Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонлик фермерларини табриклаб, уларга мустаҳкам соғлик ва ишларига муваффақият тилади.

«Фермерларимизнинг юксак касб маҳорати, фидойилик ва меҳнатсеварлиги туфайли агросаноат мажмуаси озиқ-овқат хавфсизлигининг ишончли кафолати, иқтисодиёт тараққиётининг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланди. Биз Адолатли Қозоғистонни яратмоқдамиз, унда яшаш жойидан қатъи назар, барча фуқаролар ҳар томонлама ривожланиш учун тенг имкониятларга эга. Шу боис қишлоқ аҳли фаровонлигини ошириш, турмуш тарзини яхшилаш асосий вазифамиздир. Барча фермерларга сиҳат-саломатлик, фаровонлик тилайман», - дейилади Президент табрик мактубида.

«Ҳурматли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар, юрт фаровонлиги, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлида қилаётган меҳнатларингиз беқиёс. Биз самарали меҳнат учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Сизларни байрам - Нон куни билан табриклайман!», - дейилади табрикда.


Сўнгги хабарлар
telegram