Давлат раҳбари Қозоғистон тинчликпар ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш марказига юқори баҳо берди

None
None
ALMATY VILOYATI. Kazinform - Қозоғистон тинчликпарварлик ўқув маркази мутахассисларни юқори даражада тайёрлайди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти - Қуролли Кучларнинг Олий Бош қўмондони Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати вилоятида Қозоғистон Қуролли Кучлари тарихида бўлиб ўтган илк кенг қамровли тинчликпарварлик машғулотида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев ўқув-машғулот йиғинидаги ҳарбий хизматчиларнинг профессионаллигини таъкидлаб, Қозоғистон тинчликпарварларига мукаммал фаолияти учун миннатдорчилик билдирди. Давлат раҳбари тинчликни таъминлашда муҳим рол ўйнайдиган армиянинг алоҳида ролига эътибор қаратди.

«Ҳозирги ўта мураккаб даврда ҳарбийлар доимо биринчи ўринда туради. Аскарлар ва офицерлар ўз ватандошлари манфаати учун ҳақиқий ҳарбий қаҳрамонлик намунасини кўрсатдилар. Пандемияга қарши курашда қатнашган барча ҳарбий хизматчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент, шунингдек, БМТ тинчликпарвар контингентида хизмат қилиш катта шараф ва масъулият эканлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар
telegram