Давлат раҳбари кинорежиссёр Тимур Бекмамбетовни қабул қилди

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кинорежиссёр Тимур Бекмамбетовни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.
None
Фото: akorda.kz

Учрашувда мамлакатда кинематографияни ривожлантириш истиқболлари, ижодий соҳа мутахассисларини тайёрлаш, маҳаллий киноконтент ҳажмини ошириш учун шарт-шароит яратиш ва кинематографчиларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Тимур Бекмамбетов анъанавий касб эгаларини (ўқитувчилар, артистларлар, рассомлар ва бошқалар) рақамли ижодий индустрия учун зарур бўлган касбларга қайта тайёрлаш бўйича лойиҳани бошқа мамлакатларда амалга ошириш тажрибаси билан ўртоқлашди.

Қасим-Жомарт Тоқаев «Кинематография тўғрисида»ги қонун ушбу соҳани ривожлантириш учун шарт-шароит яратиб, хорижлик мутахассисларни жалб этиш имконини берувчи муҳим ролни таъкидлади.

Давлат раҳбари жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, мамлакат кино саноатини модернизация қилиш зарурлигини таъкидлади.

photo


Сўнгги хабарлар