Давлат раҳбари хориждаги қозоқ тилидаги ОАВ вакилларини ташаккурнома билан тақдирлади

Ташаккурномада «Хорижда қозоқ тилидаги оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, ватандошларимизнинг она тили ва миллий ўзлигини асрашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун миннатдорчилик билдираман!», - дейилади.
Бу борада «Ватандошлар» жамғармаси хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари билан яқин алоқада эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Кўп қийинчиликларга қарамай, хориждаги қозоқ тилидаги оммавий ахборот воситалари ва унинг фидойлари бўлмиш журналистлар она тилини асраб-авайлаш, она тилида ахборот олиш, миллий қадриятларни улуғлаш ўлида тинимсиз меҳнат қилмоқда.
Ташаккурнома олганлар:
Ертолқин Ғайнетулла - «Қазақ елі» журнали ношири ва бош муҳаррири (Истанбул, Туркия)
«Омбы қазақтары» газетаси ходимлари - (Омск, РФ)
Аркалиқ Султанов - «Щуские зори» газетасининг «Шүйдің нұры» қозоқ тилидаги қўшимчаси муҳаррири (Қосағаш тумани, Олтой Республикаси, РФ)
Гулдана Наринбетова – «Кенимех таңы» газетаси бош муҳаррири (Ўзбекистон, Навоий вилояти, Конимех тумани)
Ғуламзакир Юсупов «Нұрлы жол» газетаси бош муҳаррири, фахрий журналист.
Умирбек Хабайули - Kaznews.mn портали бош муҳаррири (Улан-Батор, Мўғулистон)
Гауҳар Омарханова Эрондаги «Қозоы радиоси» муҳаррири.