Давлат раҳбари БМТ Бош котиби ўринбосари Владимир Воронковни қабул қилди

None
Фото: akorda.kz
ASTANА. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТ Аксилтеррор бошқармаси раҳбари Владимир Воронков ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Террорга қарши кураш қўмитаси ижрочи директори Наталья Герман билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Акордага таяниб.

photo

Давлат раҳбари БМТ делегациясига Астана шаҳрида бўлиб ўтган Хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича Марказий Осиё форумидаги иштироки учун миннатдорлик билдирди.

– Сизнинг иштирокингиз ушбу форумни қўллаб-қувватлашнинг муҳим элементидир, айниқса, ушбу анжуман кун тартибига қўйилган масалалар замонавий дунёда рўй бераётган воқеаларни ҳисобга олган ҳолда жуда муҳим. Биласизки, мамлакатимиз БМТ Низомига мутлақ содиқдир. Мен бу ҳақда барча халқаро тадбирларда доимо гапираман. БМТга аъзо бошқа барча давлатлар ташкилот Низомида белгиланган тамойилларга сўзсиз риоя қилишлари керак, деб ҳисоблайман. Қозоғистон учун БМТ муқобил бўлмаган универсал халқаро ташкилотдир. Иштирокчи давлатларнинг ҳар бири ўз фаолиятини такомиллаштиришга муносиб ҳисса қўшиши керак, деб ҳисоблаймиз. Биз БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш фаолиятини юксак қадрлаймиз. Фурсатдан фойдаланиб, унга салом ва эзгу тилакларимни йўлламоқчиман. Қозоғистонга келсак, биз БМТнинг кўп қиррали фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Ҳозирда БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш зарурлиги ҳақида кўп гапирилмоқда. Бизнинг фикримизча, бу масала демократия муҳитида энг батафсил муҳокамага лойиқдир. Бундай муҳим масалага ҳар бир давлат ўз ҳиссасини қўшиши, ўз фикрини билдириши мумкин, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Суҳбат чоғида минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, террорчилик таҳдидларига қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.

БМТ вакиллари Қозоғистоннинг бу борадаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, мамлакат БМТнинг терроризмга қарши кураш дастурининг етакчиларидан бири эканлигини таъкидладилар.

Владимир Воронков мулоқот ва ишончни тиклаш, умумий ечимларни излаш платформаларидан бирига айланган Хавфсизлик форумини Астанада ўтказиш муҳимлигини таъкидлади.

photo


photophoto
Сўнгги хабарлар