14:44, 14 Ноябрь 2022 | GMT +5
Давлат раҳбари АҚШнинг Қозоғистондаги Элчисини қабул қилди
ASTANA. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев АҚШнинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дэниэл Розенблюмни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.
Учрашувда Президент Қозоғистон АҚШ билан стратегик шерикликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Ўз навбатида, Дэниэл Розенблум Қозоғистон Марказий Осиёдаги ишончли ҳамкор эканини таъкидлаб, АҚШ томони Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан олиб борилаётган ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Фото: aqorda.kz