Давлат раҳбари Ахборот вазирини қабул қилди
Учрашувда Президентга ахборот соҳасидаги давлат сиёсати механизмларини такомиллаштириш, фуқаролик жамияти билан мулоқотни мустаҳкамлаш, ёшлар ташаббуслари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, диаспора ва диний сиёсат бўйича режа қилинган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Волонтер йилининг самарали ўтиши, кўнгиллиларни қўллаб-қувватлаш аниқ институтларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратишга топшириқ берди.
Давлат раҳбари «халқ овозини эшитадиган давлат» концепциясини амалга оширишга фуқаролик жамиятини жалб қилиш, «Шаффоф Ҳукумат» тамойилини ривожлантириш жуда муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, Президент Қозоғистонда масс-медиани қўллаб-қувватлашга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди.