Давлат мукофотлари тизими 9 та фахрий унвон билан тўлдирилди — Президент

ASTANA. Kazinform — Давлат мукофотлари тизими 9 та фахрий унвон билан тўлдирилади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев қишлоқ хўжалиги ходимларининг биринчи форумида айтиб ўтди.

Марапат
Фото: Ақтөбе облысының әкімдігі

“Мурожаатномада мен ишчилар, ихтирочилар ва олимларга фахрий унвонлар беришни таклиф қилганман. Давлат мукофотлари тизимини 9 та фахрий унвон билан тўлдириш режалаштирилган. Улар орасида “Қозоғистон аграр секторида хизмат кўрсатган арбоб” унвони ҳам бор. Бу мамлакатимиз тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган қишлоқ хўжалиги ходимларига бўлган чинакам ҳурмат белгисидир. Ҳозир депутатлар тегишли қонунларга ўзгартишлар киритиш масаласини кўриб чиқмоқда”, — деди Президент.

Давлат раҳбари келгуси йил - Ишчи касблари йили эканига эътибор қаратди.

“Йил давомида биз ҳақиқий меҳнаткашларни юқори савияда тақдирлаймиз. Бу жамиятда меҳнатсеварлик ва профессионаллик қадриятларини улуғлаш йили бўлади”, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар