Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин Ўзбекистон Президенти маъмурияти раҳбари билан учрашди
ASTANA. Kazinform - Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин Ўзбекистон Президенти маъмурияти раҳбари Саида Мирзиёева билан учрашди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Ерлан Қарин Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ташаббуси билан Қозоғистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишлари, шунингдек, "Қонун ва тартиб" ва "Тоза Қозоғистон" тамойилларига асосланган янги қадриятлар тизимини шакллантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида сўзлаб берди.
Учрашув давомида томонлар маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратдилар.