Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин референдумда овоз берди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин янги Конституция бўйича бўлиб ўтаётган умумхалқ референдумида овоз берди. У ўз танловини пойтахт Миллий академик кутубхонасидаги 129-сайлов участкасида амалга оширди.
Давлат маслаҳатчиси аввалроқ Конституция комиссиясининг ХII йиғилишида ҳуқуқшунослар ва тилшуносларнинг биргаликдаги иши натижасида янги Конституция матни осон ўқиладиган, тушунарли ва юридик жиҳатдан аниқ ҳужжатга айланганини таъкидлаган эди.
Шуни таъкидлаш жоизки, Қозоғистон катта сиёсий ўзгаришлар арафасида турибди. Умумхалқ референдуми мамлакат тараққиёт йўналишини белгилайдиган муҳим қадам ҳисобланади. Шу муносабат билан пойтахт аҳолиси ҳам ўз танловини амалга оширди ва мамлакат келажаги учун бефарқ эмаслигини билдирди.
Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, сайловчилар референдум куни рўйхатдан ўтган сайлов участкасида овоз беришади. Ҳеч қаерда рўйхатдан ўтмаган фуқаролар бир кунга сайлов участкасида рўйхатдан ўтиш имкониятига эга.
Бугунги кунда республика бўйлаб 10 мингдан ортиқ сайлов участкалари фаолият юритмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Япония ва Жанубий Кореядаги ватандошлар референдумда овоз беришни бошлади.
Референдум бошланди: мамлакат халқи ўз танловини амалга оширади.